Агентлик қашшоқликни қисқартириш, аҳоли саломатлиги, таълим ва бошқа ижтимоий муаммолар билан боғлиқ масалалар билан шуғулланади.
Шу билан бирга, агентлик ходимларининг камида 10 фоизи ногиронлиги бўлган шахслар орасидан ишга қабул қилинади.
"Ижтимоий ҳимояга йўналтирилаётган барча маблағлар агентлик ҳузурида ташкил этилган алоҳида жамғарма орқали йўналтирилади ва унинг харажатлари шаффоф бўлади", — деди Шавкат Мирзиёев.
Хусусан, келгусида Ўзбекистонда 4 та нуфузли хорижий компаниянинг лойиҳалари ишга туширилиб, автомобилсозлик соҳасида ҳақиқий рақобат пайдо бўлади ва ишлаб чиқариш ҳажми йиллик 1 миллион донага етказилади (ҳозир 350 минг). Шунингдек, электромобиль ишлаб чиқариш йилига 300 мингтага етказилади.
«Умуман, саноатда қўшилган қиймат ҳажми 20 миллиард доллардан 45 миллиард долларга етказилади. Юқори қўшилган қийматли, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш мақсадида, Саноатни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади ва унга 1 миллиард доллар ажратилади», – дейди амалдаги Президент.


