1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Икки дона қадимий билакузукни яширинча олиб чиқишга уринган шахс ушланди

Ҳолат Хоразм вилоятида юз берган.

Икки дона қадимий билакузукни яширинча олиб чиқишга уринган шахс ушланди

 

"Шовот" чегара божхона постида ходимлар икки дона қадимий билагузукни яширинча олиб чиқишга уринган йўловчини тўхтатиб қолди.

 

Қайд этилишича, "Шовот" чегара божхона пости орқали "яшил" йўлак орқали ҳаракатланган ушбу йўловчи 520 граммдан зиёд оғирликдаги билагузукларни қўл юки орасида олиб чиқишга уринган.

 

Санъатшунослик экспертизаси хулосасига кўра, никель, мис, қалай ва кумуш аралашмасидан қўлдан ишланган ушбу билагузуклар ХХ аср бошларига мансуб бўлиб, тарихий-бадиий қийматга эга маданий бойлик ҳисобланади.

 

Жиноят ишлари бўйича Шовот туман судининг қарорига асосан қадимий ашёлар давлат эгалигига ўтказилган ва Хива Ичанқалъа давлат музей қўриқхонасига топширилган.

 

“Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги қонун ҳамда “Маданий бойликларни олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида”ги низом талабларига мувофиқ 50 йил муқаддам ва ундан ҳам олдин яратилган маданий бойликларни Ўзбекистон ҳудудидан олиб чиқиш мумкин эмас.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика