1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Иккинчи фарзанд учун суюнчи пули фақат кам таъминланган оилаларга берилади — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ҳозирги кунга суюнчи пули меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 70,3 фоизига тенг бўлиб, бу 890 минг сўмни ташкил этади.

Иккинчи фарзанд учун суюнчи пули фақат кам таъминланган оилаларга берилади — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

 

 

Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилишича, иккинчи фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа (суюнчи пули) фақат кам таъминланган ва ижтимоий ҳимоя реестрига кирган оилаларга тўланишда давом этади.

 

Вазирлик департамент директори Шерзод Муҳамедовнинг сўзларига кўра, ижтимоий ҳимоя агентлиги биринчи фарзанд учун тўлиқ суюнчи пули тўлайди, иккинчи фарзанд учун эса фақат кам таъминланган оилалар нафақа олади. Бу тартибни ўзгартириш бўйича ҳозирча режалар ёки ишланмалар мавжуд эмас.

 

Ҳозирги кунга суюнчи пули меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 70,3 фоизига тенг бўлиб, бу 890 минг сўмни ташкил этади. Учинчи ва ундан кейинги фарзандлар учун бир марталик нафақа тўланмайди.

 

Маълумот учун, 2024 йилда суюнчи пули учун жами 382,4 миллиард сўм, 2025 йилда 275 миллиард сўм ажратилган бўлса, 2026 йилда бу миқдор 229,8 миллиард сўмга камайтирилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика