Республикадаги давлат олий таълим муассасаларига иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитишга номзодлардан аризалар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ikkinchitalim.edu.uz платформаси орқали онлайн қабул қилинади.
Бунда номзодлар платформада:
— ўзининг паспорт маълумотлари, ЖШШИР маълумоти ҳақида ахборотларни киритади;
— диплом ва унинг иловасининг электрон нусхасини юклайди;
— ҳамда ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини танлайди.
Бунда, хорижий давлатлар таълим муассасаларининг 1992 йил 1 январдан кейин берилган дипломлари белгиланган тартибда нострификациядан ўтказилган бўлиши лозим.
Аризалар 10-августга қадар қабул қилинади.


