Бугун, 27 ноябрь куни Фарғона ва Наманган халқаро аэропортларининг ноқулай об-ҳаво шароити (туман, кўришнинг етарли даражада эмаслиги) туфайли Uzbekistan Airways’нинг Тошкент–Наманган, Наманган–Перм, Тошкент–Фарғона, Фарғона–Дубай қатновлари мажбурий кечиктирилмоқда.
Техник сабабларга кўра, Тошкент–Истанбул рейси тез орада ўз йўналиши бўйича жўнаб кетади. Истанбул–Тошкент рейси ҳам кечикиш билан амалга оширилади.
Перм–Наманган, Дубай–Фарғона ва Фарғона–Тошкент рейслари ҳам кечикиб амалга оширилади.
“Келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилар ва уларни кутиб олувчилардан узр сўраймиз”, — дейилади “Uzbekistan Airways” АЖ хабарида.


