1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Илон Маск Эпштейн иши бўйича гувоҳлик берганларга пул тўлашини билдирди

Шунингдек, у ушбу иш юзасидан ҳақиқатни айтгани сабабли суд жараёнларига тортилса, уларнинг адвокат харажатларини қоплашини маълум қилди.

Илон Маск Эпштейн иши бўйича гувоҳлик берганларга пул тўлашини билдирди

 

Америкалик тадбиркор ва миллиардер Илон Маск Жеффри Эпштейн иши доирасида муҳим баёнот билан чиқди. У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Эпштейннинг эҳтимолий мижозлари рўйхати бўйича судда кўрсатма беришга рози бўлган шахсларнинг юридик ҳимояси учун молиявий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

 

Маскнинг таъкидлашича, агар кимдир ушбу иш юзасидан ҳақиқатни айтгани сабабли суд жараёнларига тортилса, уларнинг адвокат харажатларини қоплашини билдирди. Унинг қайд этишича, бундай қарор ҳақиқатни ошкор қилишдан чўчиётган шахсларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

 

Шу билан бирга, тадбиркор Эпштейннинг эҳтимолий мижозлари рўйхати нима сабабдан аввалроқ АҚШ Конгрессига тақдим этилмагани масаласида ҳам саволлар мавжудлигини билдирган.

 

Маълумки, молиячи Жеффри Эпштейн билан боғлиқ жиноят ишлари халқаро миқёсда катта резонанс уйғотган. У вояга етмаганларга нисбатан жиноятлар билан боғлиқ ишлар бўйича суд жараёнларида айбланган. 2019 йилда у АҚШда ҳибсга олинган ва ўша йил август ойида қамоқда вафот этган.

 

Мутахассислар фикрича, ушбу иш билан боғлиқ маълумотлар ва эҳтимолий гувоҳликлар ҳали ҳам халқаро миқёсда жамоатчилик эътиборида қолмоқда. Маскнинг баёноти эса ушбу иш атрофидаги муҳокамаларни яна кучайтириши мумкин.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика