1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллиги нишонланади

Бу бўйича Президент қарори қабул қилинди.

Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллиги нишонланади

 

“Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Президент қарори (102-сон, 14.03.2025 й.) қабул қилинди.

 

Алломанинг ислом оламидаги обрў-эътибори ва нуфузига муносиб тарзда юқори савияда нишонлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутадиган чора-тадбирлар дастури тасдиқланади, жумладан:

  •  2025 йил апрель ойида Самарқанд шаҳрида “Мотуридийлик – бағрикенглик, мўътадиллик ва маърифат таълимоти” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказиш;
  •  хорижлик тадқиқотчилар ўртасида мотуридийлик таълимоти бўйича илмий танлов ўтказиш, ғолиблар иштирокида Ўзбекистонда маданий-маърифий учрашув ва семинар-тренинглар ташкил этиш;
  • Имом Мотуридийнинг “Таъвилот ал-Қуръон” ва “Китоб ат-тавҳид” асарлари ва мотуридийлик таълимотига оид манбаларнинг ўзбек ва хорижий тиллардаги илмий-изоҳли академик таржималарини нашр этиш.

 “Мотуридийлик таълимоти ва ҳозирги замон” мавзусида республика илмий-амалий конференциясини ҳамда илмий мақолалар танлови ўтказилади.

 Ўзбекистон мусулмонлари идорасига имом-хатиблар ҳамда диний таълим муассасалари талабалари ўртасида “Мотуридийлик таълимоти билимдони” танловини ўтказиш ва ғолибларни муносиб тақдирлаш тавсия этилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика