Бугун, 29 март куни ДТМ матасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда “қоидабузар” абитериентларни имтиҳонда қатнашишини чеклаш масаласи кўриб чиқилаётгани айтиб ўтилган.
“Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура билан абитуриентларнинг имтиҳонда қатнашишини чеклаш масаласи кўриляпти. Бу борада халқаро тажриба ҳам ўрганилган. Тартибни бузган абитуриентлар 5-7 йилгача умуман қабул имтиҳонида иштирок этмаслиги, агар ОТМда ўқиса, талабаликдан четлаштириш масаласини норматив-ҳуқуқий жиҳатдан қонунийлаштириш йўлларини кўриб чиқяпмиз”, дея маълумот берган Мажид Каримов.
Қайд этилишича, абитуриентлар имтиҳонга киритишда бармоқ изи, фаcе-контрол орқали текширилади ва шу орқали улар қаттиқ назоратга олинади.


