1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Индонезия электрон визаларни онлайн тазрда бера бошлади

Бу хизмат 46 давлатга тегишли.

Индонезия электрон визаларни онлайн тазрда бера бошлади

 

Индонезия ҳукумати 46 давлат, жумладан, Россиядан келган хорижлик сайёҳлар учун электрон визалар бериш бўйича онлайн хизматни ишга туширди.

 

Шунингдек, такомиллаштирилган тизим туфайли, саёҳатчилар энди виза тўлаш учун навбатда туришга мажбур бўлмайди.Индонезия расмийларига кўра, хизматнинг ишга туширилиши мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш мақсадида кириш туризмининг ўсишини рағбатлантириши керак.

 

“Visa” олиш учун хориж фуқаролари сайтда аккаунт яратиши ва виза аризасини рўйхатдан ўтказиши керак. Бундан ташқари, улар “Visa”, “Mastercard” ёки JCB логотипи туширилган кредит ёки дебет картасидан фойдаланган ҳолда хизмат ҳақини дарҳол онлайн тарзда тўлашлари мумкин. Тўлов амалга оширилгандан сўнг  маълумотлар текширилади. Агар ариза маъқулланса, e-Visa аризачининг ҳисобида кўрсатилади.

 

Шу билан бир қаторда, аризачи тасдиқланган визани смартфонига юклаб олиши ва Индонезияга киришда назорат пунктида тақдим этиши мумкин.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика