1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Индонезия вице-президенти Ўзбекистонга беш кунлик ташриф билан келди

Индонезия делегацияси таркибидан юзга яқин вазирликлар ўрин олган.

Индонезия вице-президенти Ўзбекистонга беш кунлик ташриф билан келди

 

Индонезия вице-президенти Маъруф Амин 12 июнь куни Тошкентга келди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев, ТИВ раҳбари ўринбосари Баҳром Аълоев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

 

Индонезия делегацияси таркибидан юзга яқин вазирликлар, идоралар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, тадбиркорлар ўрин олган. Беш кунлик ташриф давомида Индонезия делегацияси Ўзбекистон ҳукумати, вазирлик ва идораларида икки томонлама учрашув ҳамда музокаралар ўтказади, уларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилинади.

 

Бундан ташқари, Индонезия делегацияси Самарқандга ташриф буюриб, у ерда Silk Road Samarkand сайёҳлик мажмуаси билан яқиндан танишади, вилоят ва шаҳар раҳбарияти билан музокаралар ўтказиши режалаштирилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика