1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Lifestyle / 
  4. Индонезияда тимсоҳ боланинг жасадини ота-онасига олиб келди

08:30 / 24.01.2023

2.0k

Индонезияда тимсоҳ боланинг жасадини ота-онасига олиб келди

Индонезияда тимсоҳ боланинг жасадини ота-онасига олиб келди

Бола дарёда чўкиб кетган.

 

Индонезиянинг Шарқий Калимантан минтақасида тимсоҳ ота-она ва қутқарувчиларга чўкиб кетган боланинг жасадини олиб келди.

 

Тўрт ёшли Муҳаммад Зиёд Вижая ўз уйи ёнида ёлғиз ўйнаб юрган вақтида Маҳакам дарёсида чўкиб кетган. Қутқарувчилар қидирув ишларини олиб боришган, бироқ улар болани топа олишмаган.

 

Воқеа гувоҳлари томонидан олинган видеода унинг жасадини улкан тимсоҳ олиб келган пайт акс этган.

 

Маҳаллий аҳоли ва боланинг оиласи марҳумни сувдан олиб чиққан. Шундан сўнг тимсоҳ дарё ўзанига кириб ғойиб бўлган.

00:NaN

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика