1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

InfinBank хакерлар ҳужумига учради

3−5 сентябрь кунлари бир гуруҳ шахслар InfinBank`дан ўзларининг жиноий шерикларининг номига очилган Visa пластик карталарига пул ўтказиб, ўзлаштирган.

InfinBank хакерлар ҳужумига учради

 

Бу хақда банк матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

 

«Маблағларнинг бир қисми ундирилди ва қолган қисмини ундириш ҳаракатлари амалга оширилмоқда», — дея маълум қилди банк матбуот хизмати.

 

Унга кўра, номаълум шахслар хорижда жойлашган фиктив мерчант хизматларидан InfinBank`да ўзларининг жиноий шерикларининг номига очилган Visa пластик карталарига валюта маблағларини ўтказишга уринган. Улар пулларни шу куннинг ўзида банкомат тизимларида нақдлаштириш, бошқа банкларнинг мобил иловалари, Humo ва Uzcard тизимида очилган карталар воситасида ўзлаштирган.

 

Ҳозирда жиноий гуруҳнинг аъзолари аниқланган. Гумонланувчилар қўлга олинган. Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда суриштирув ва тергов ҳаракатлари кетяпти.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика