“Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони билан инновацион ғоя ва технологияларни ривожлантириш, амалиётга татбиқ этишга муносиб ҳисса қўшган иқтидорли ёшлар, ёш олимлар, талабалар ва ташаббускор фуқаролар тақдирланади.
Мақсад инновацион ғоя ва технологияларни ривожлантириш, амалиётга татбиқ этишга муносиб ҳисса қўшиб келаётганларнинг инновацион фаолиятини рағбатлантириш ва эришган ютуқларини муносиб тақдирлашдан иборат.
Маълумотларга кўра, танловга республика миқёсида 100 га яқин номзодлардан ҳужжат топширилган. Якуний натижаларга кўра, энг юқори балл тўплаган 14 нафар номзод “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони ғолиби деб топилади.
Кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти билан тақдирланадилар.
Маълумот учун, “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги “Инновацион ғоялар етакчиси” кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 786-сон қарори билан таъсис этилган.


