10 декабрь куни пойтахтдаги Инсон ҳуқуқлари уйида Халқаро инсон ҳуқуқлари кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказининг миллий ва халқаро ҳамкорлари, вилоятлардан келган кутубхона ходимлари ҳамда Жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирок этди.
Тадбирни Миллий марказ директори, академик Акмал Саидов очиб, 1948 йилда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганини, 1950 йилдан бошлаб 10 декабрнинг БМТ қарорiga мувофиқ Халқаро инсон ҳуқуқлари куни сифатида нишонлаб келинаётганини таъкидлади. 2025 йилги асосий шиор — “Инсон ҳуқуқлари – кундалик ҳаётимизнинг ажралмас қисми”.
Шу муносабат билан мамлакатимизда 1–10 декабрь кунлари анъанавий “Инсон ҳуқуқлари” ўн кунлиги ўтказилди.
БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фудзии ва ЕХҲТнинг лойиҳалар мувофиқлаштирувчиси Антти Карттунен ҳам сўзга чиқиб, инсон ҳуқуқларини ривожлантириш борасидаги ҳамкорликка юксак баҳо бердилар ва келгусида ҳам қўллаб-қувватлашини билдирди.

Мукофот соҳирлари
Тадбирда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, нодавлат ташкилотлар фаолияти, таълим ва фан, тарғибот ҳамда халқаро ҳамкорлик йўналишларида ўрнак бўлаётган бир гуруҳ шахслар ва ташкилотлар “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.
I. Амалий ишлар учун:
-
Хужамбердиев Мамазаир Ахмедович – Андижон давлат тиббиёт институти кафедра мудири
-
Артикова Светлана Баймирзаевна – Бош прокурор ўринбосари
-
Абдусаломов Мирза-Улуғбек Элчиевич – Конституциявий суд раиси
-
Нурматова Мукарам Аҳмедовна – Хотин-қизлар қўмитаси раис ўринбосари
-
Турдиев Рустамбек Абдуназарович – Сирдарё вилояти эксперт гуруҳи аъзоси
II. Нодавлат ташкилотлар фаолияти учун:
-
Мингбоев Убайдулла Қурбонович – Судьялар ассоциацияси раиси
-
Тешабаева Умида Алимджановна – Миллий кутубхона директори
-
“SHAROIT PLUS” ногиронлар жамияти бирлашмаси
-
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси
III. Таълим ва фанга қўшган ҳиссаси учун:
-
Рустамбаев Мирзаюсуп Ҳакимович – Жамоат хавфсизлиги университети бошлиғи
-
Кутибаева Елизавета Дуйсенбаевна – Қорақалпоқ ДУ профессори
-
Тошев Бобокул Норкобилович – муаллифлик ҳуқуқлари бўйича маслаҳатчи
-
Тургунов Илҳом Тургунович – Миллий гвардия Юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи

IV. Тарғиботга қўшган ҳиссаси учун:
-
Худойбердиев Хушнуд Ғайратович – ЎзА Бош директорининг биринчи ўринбосари
-
Эрназаров Эркин Мадиёрович – “Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” журнали бош муҳаррири
-
“Класс” газетаси
-
Эшмуродов Арслон Ҳусанович – “Одиллик мезони” журнали бош муҳаррири
V. Халқаро ҳамкорлик учун:
-
Хабриева Талия Ярулловна – РФ Қонунчилик институти директори
-
Азамат Шамбилов – CDJI ташкилоти раҳбари
-
Чангрок Сох – БМТ Инсон ҳуқуқлари қўмитаси раиси
Шунингдек, Миллий марказ Жамоатчилик кенгаши аъзолари ва халқаро ҳамкорлар ташаккурнома билан тақдирланди.
Маълумот учун:
“Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони Президентимизнинг 2020 йил 22 июндаги Фармони асосида, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ташаббуси билан таъсис этилган.


