Видеода хусусан шундай дейилади.
“Атрофимга қаранг, бу чўл ўртасидаги кемалар. Бу ҳеч ким гапирмаётган иқлим талофатидир ва у миллионлаб одамларга зарар етказмоқда.
Мен биринчи бор сизларга Марказий Осиёдаги бу талофатнинг тарихини айтиб бермоқчиман.
Орол денгизини сизга кўрсатиш учун Марказий Осиёдаги 2 та давлат билан ўралган Ўзбекистонга келдим.
Сиз бу денгиз ҳақида билмайсиз, аммо у дунёдаги энг катта тўртинчи кўл бўлган. Жуда улкан бўлган.
Аммо Совет даврида кимдир Орол денгизига қуйиладиган дарёларни тўҳтатиб, унинг сувини мануфактура ва қишлоқ хўжалигида ишлатишга қарор қилади.
Инсониятнинг бу қарори орол фожеасига олиб келди.
Орол денгизи ўзига келиб қуйиладиган сувдан маҳрум бўлди ва секинлик билан қуришни бошлади. Миллионлаб литр сув йўқолди.
Бу ерда қачонлардир 7000 км куб сув бўлган бўлса, хозир 70 км куб сув бор. Олдин денгизда балиқларнинг 35 тури яшаган. Ҳозир эса йўқ. Ноль! Балиқ йўқолгач, атрофдаги жониворлар ҳам йўқолган. Атрофда яшаган касбий йўлбарси, қушлар ва отлар ичимлик суви ва озуқасиз қолди.
Миллионлаб маҳаллий аҳоли балиқчилик ва фермерлик фаолиятидан айрилди.
Сув йўқолгач, унинг тубида туз қолди ва у шамол орқали кўтарилиб, минглаб километр масофада қум бўронларига сабаб бўлмоқда. Орол тузидан ҳаттоки 500 км узоқликдаги фермер хўжаликлари ҳам зарар кўрмоқда. Туз одамларни касал қиляпти.
Сув, балиқлар, жониворлар ва одамлар. Ўзбекистондаги Орол денгизи сиздан узоқда жойлашган, аммо қаердадир ва қандайдир қилиб у сиз билан боғлиқ. Агар биз сайёрамизга ғамхўрлик қилсак, у бизга ғамхўрлик қилади”
Эслатиб ўтамиз, Нусаир Ёсин июнь ойининг охирларида Ўзбекистонга келганди.
Instagramдаги Nas Daily саҳифаси муаллифи, Исроиллик машҳур блогер Нусаир Ёсин Орол муаммоси ҳақида видео суратга олди
Исроиллик машҳур блогер ўзининг Instagramдаги Nas Daily саҳифасига жойлаган сўнгги пост Оролга бағишланди.


