1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

“Интер” бош мураббийлигига Клоппнинг номзоди кўриб чиқилмоқда

Клубнинг рўйхатида бошқалар ҳам бор.

“Интер” бош мураббийлигига Клоппнинг номзоди кўриб чиқилмоқда

 

“Интер” агар клубнинг амалдаги бош мураббийи Симоне Индзаги ўз лавозимини тарк этса, бош мураббийликка бир нечта номзодларни кўриб чиқмоқда.  Бу ҳақда “Туттомерcатоwэб” нашри хабар берди.

 

Манбага кўра, “Интер”га энг яхши номзод “Болонья”нинг амалдаги бош мураббийи Тиаго Мотта ҳисобланади. Шунингдек, Италия клуби “Брайтон” бош мураббийи Роберто Де Зерби ва “Ливерпул” устози Юрген Клоппнинг номзодларини кўриб чиқмоқда.

 

Қайд этилишича, Индзаги мавсум якунида клуб Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга кирита олмаса, “Интер”даги фаолиятини тўхтатиши мумкин.

 

24-турдан кейин “Интер” Италия чемпионати турнир жадвалида 47 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Жамоа пешқадам “Наполи”дан 18 очко ортда қолмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика