1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Интерпол қидирувида бўлган ўзбекистонлик эркак БААдан мамлакатга экстрадиция қилинди

Фуқаро фирибгарлик жиноятини содир этганлиги сабабли халқаро қидирувда бўлган.

Интерпол қидирувида бўлган ўзбекистонлик эркак БААдан мамлакатга экстрадиция қилинди

 

Интерпол орқали қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Бирлашган Араб Амирликларидан мамлакатга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ушбу фуқаро фирибгарлик жиноятини содир этганлиги сабабли халқаро қидирувда бўлган. Унинг экстрадицияси Интерполнинг Тошкент ва Абу-Даби Миллий марказий бюролари ҳамкорлигида амалга оширилган.

 

Экстрадиция жараёни икки давлат ваколатли органлари ўртасида мувофиқлаштирилган ҳамкорлик ва Интерпол каналларидан фойдаланиш натижасида муваффақиятли якунланган.

 

Ҳозирда ушбу шахс қонун талабларига мувофиқ жинойий жавобгарликка тортилиши ва суд олдида ҳисоб бериши учун ваколатли органларга топширилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика