1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Интерпол халқаро қидирувдаги уч шахсни БААдан Ўзбекистонга топширди

Жиноятларда айбланган фуқаролар иқтисодий ва мулкий жиноятлар бўйича қидирувда эди.

Интерпол халқаро қидирувдаги уч шахсни БААдан Ўзбекистонга топширди

 

Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси томонидан турли тоифадаги оғир жиноятларда айбланиб, халқаро қидирувга берилган шахсларни ушлаб туриш ва уларни мамлакатга қайтариш бўйича навбатдаги амалий тадбирлар амалга оширилди.

 

Интерпол каналлари орқали Бирлашган Араб Амирликларида аниқланган ва қидирувда бўлган уч нафар фуқаро Тошкентга етказилди. Ушбу жараён Интерполнинг Тошкент ва Абу-Даби Миллий марказий бюролари ўртасидаги самарали ҳамкорлик, мунтазам ахборот алмашинуви ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар натижасида амалга оширилди.

 

Қайд этилишича, икки мамлакат марказий бюролари ўртасида олиб борилган учрашувлар ва музокаралар трансмиллий жиноятчиликка қарши кураш, жиноятчиларни излаш ва экстрадиция жараёнларини жадаллаштиришга сезиларли туртки берган. Амалдаги халқаро шартномалар асосида экстрадиция ишлари сўнгги даврда анча фаоллашган.

 

Олиб келинган шахслар Ўзбекистон ҳудудида содир этилган иқтисодий ва мулкий йўналишдаги жиноятларда айбланиб, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан халқаро қидирувга берилган эди. Улар қонунчиликка мувофиқ жиноий жавобгарликка тортилиши белгиланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика