1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси бошлиғи ўзгарди

Янги раҳбар 2020–2023 йиллар мобайнида ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси бошлиғи ўзгарди

 

Сўнгги уч йил давомида Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимида генерал-майор Шуҳратжон Собиров Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

 

Муқаддам Андижон вилояти ИИБ бошлиғи бўлиб ишлаган Шуҳратжон Собиров ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосарлигидан Тошкент ИИББ раҳбарлигига ўтказилган Азиз Тошпўлатов ўрнини эгаллаганди.

 

Ўзбекистон президентининг 2023 йил 22 февралдаги қарорига асосан  полковник Шавкат Раҳмонов Пўлат Бобожоновнинг биринчи ўринбосари – Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи лавозимида иш бошлаган, бироқ Шуҳратжон Собировнинг кейинги фаолияти ҳақида маълумот берилмаганди.

 

2021 йилдан буён Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюросига полковник Ғанижон Алимуҳаммедов раҳбарлик қилиб келаётганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика