Каталония клуби раҳбарияти келаси ёзда норвегиялик ҳужумчи билан шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Бу борада “Барселона” клубига Инвестиция фондлари ёрдам бермоқчи эканлиги маълум бўлди.
Хабарларга кўра, “Барселона” раҳбарияти ҳужумчини кредитга сотиб олиш истиқболини жиддий кўриб чиқмоқда. Клуб президенти Жоан Лапорта аллақачон Эрлинг Холанд вакиллари билан учрашиб, ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Холандни “ПСЖ”, “Бавария”, “Ювентус”, “Челси”, “Манчестер Юнайтед”, “Манчестер Сити” ва “Реал Мадрид” жамоалари ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракат қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Холанднинг “Боруссия Д” билан шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига етади.
Аввалроқ, Жоан Лапорта нима учун “Барселона” билан янги шартнома имзоламагани ва Евро-2024 саралаш турнирига қуръа ташлаш санаси маълум бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров


