1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Hi-tech

iPhone 13 линейкаси тақдим этиладиган ва савдолар бошланадиган сана эълон қилинди

iPhone 13 линейкасидаги энг кўзга кўринарли ўзгариш — қош қисмининг кичрайгани бўлади.

iPhone 13 линейкаси тақдим этиладиган ва савдолар бошланадиган сана эълон қилинди

 

 

@LeaksApplePro ники остидаги таниқли инсайдер iPhone 13 смартфонлар сериясига олдиндан буюртмалар қачондан қабул қилиниши ва савдолар қайси санадан бошланишини эълон қилди, деб хабар беради IXBT.

Манбанинг сўзларига кўра, Apple’нинг сентябрь ойидаги тадбири ҳозирда 37-ҳафтага режалаштирилган. Одатда Apple тақдимотларини сешанба кунлари ўтказади ва бу сафар ушбу кун 14 сентябрга тўғри келади. Олдиндан буюртмалар 17 сентябрдан, савдолар эса 24 сентябрдан бошланиши керак.

iPhone 13 линейкасидаги энг кўзга кўринарли ўзгариш — қош қисмининг кичрайгани бўлади. iPhone Х тақдим этилганидан тўрт йил ўтиб, Apple компанияси фронтал камера компонентларини кичрайтиришга муваффақ бўлди. Асосий камерада учта датчик жойлашади, аммо модулнинг ўзи каттариши мумкин. Асосий камера учта 12 мегапикселли тасвир датчиги ва лазерли далномерни ўз ичига олади. Бундан ташқари, iPhone 13 Pro F/1,5 диафрагмали объектив ва еттита пластик линза билан жиҳозланади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика