1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Hi-tech

iPhone 17 церийасининг дизайни эълон қилинди

iPhone 17 Air – Apple тарихидаги энг юпқа смартфон бўлиши мумкин.

iPhone 17 церийасининг дизайни эълон қилинди

 

Инсайдер Мажин Бу ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида iPhone 17 церийасининг барча моделларига тегишли макет расмларини эълон қилди. Ушбу макетлар САПР (САД) чизмалари асосида тайёрланган бўлиб, улар аксессуарлар ишлаб чиқарувчилари учун ҳимоя қопқоқлари, экран плёнкалари ва бошқа маҳсулотларни яратишда фойдаланилади.

 

iPhone 17 линияси қуйидаги моделларни ўз ичига олади:

  • iPhone 17
  • iPhone 17 Air
  • iPhone 17 Pro
  • iPhone 17 Pro Мах

 

Миш-мишларга кўра, iPhone 17 Air Apple тарихидаги энг юпқа смартфон бўлиши мумкин. Унинг қалинлиги атиги 5,5 мм, узунлиги 163 мм, кенглиги эса 77,6 мм бўлади. Бу ўлчамлар iPhone 17 Pro Мах модели билан деярли бир хил бўлиб, 6,9 дюймли экранга эга бўлиши кутилмоқда.

 

Apple бир неча йиллардан бери дизайн жиҳатидан унчалик катта ўзгаришлар киритмаган эди. Бироқ янги iPhone 17 церийаси сезиларли янгиланишларга эга бўлиши кутилмоқда. Смартфонлар моделга қараб Apple А19 ва А19 Pro процессорлари билан жиҳозланади.

 

Расмий тақдимот 2025 йил сентябрь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика