1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Иқлим конференциясида янги кўмир ёқилғиси электр станцияларини молиялаштиришни тўхтатиш тўғрисида декларация имзоланди

Унда 2030 йилгача ривожланган мамлакатларда, 2040 йилгача ривожланаётган мамлакатларда мавжуд заводларни ёпиш кўзда тутилган.

Иқлим конференциясида янги кўмир ёқилғиси электр станцияларини молиялаштиришни тўхтатиш тўғрисида декларация имзоланди

 

Шартномани имзолаган давлатлар қаторида Полша, Ветнам, Индонезия, Чили каби йирик кўмир истеъмолчилари ҳам бор. Шу билан бирга, конференция веб-сайтидаги маълумотларга кўра, энг йирик кўмир истеъмолчилари - Хитой, АҚШ, Ҳиндистон ва Австралия - бу пактда ҳали иштирок этмаяпти.

 

Битим карбонат ангидридни ушлаш технологияларидан фойдаланмайдиган кўмирда ишлайдиган электр станцияларига тааллуқи. Саммит мезбони бўлган Буюк Британия тадбирга тайёргарлик жараёнида кўмирдан фойдаланишни қисқартириш масаласини асосий масала этиб белгилаган. Кўмирни ёқиш дунёдаги иссиқхона газларининг энг муҳим манбаи ҳисобланади.

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика