1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Сирдарёда террористик ташкилотга қўшилмоқчи бўлган шахс ушланди

У, шунингдек, ижтимоий тармоқда экстремистик ғояларни тарғиб қилувчи материаллар тарқатиб келган.

Сирдарёда террористик ташкилотга қўшилмоқчи бўлган шахс ушланди

 

Сирдарё вилоятида Суриядаги террористик ташкилот сафига чиқишни режалаштирган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, ўтказилган тезкор тадбирда Сирдарё вилоятида яшовчи Р.A.нинг Суриядаги террористик ташкилот тарафдорлари сафига чиқиб кетиши олди олинган.

 

Р.A. 2017-2021 йилларда Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида ишлаши давомида интернет орқали Суриядаги террористик ташкилот аъзоларининг таъсирига тушиб қолган. У Телеграм ижтимоий тармоғида ёшларга экстремистик ғояларни тарғиб қилувчи аудио ва видео материалларни жўнатиб, уларни ёллаш ва ёшларни Туркия орқали Сурияга жўнатиш билан шуғулланган. Шунингдек, Р.A. Туркия давлати орқали Суриядаги террористик ташкилот сафига чиқиб кетиши вақтида ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинган.

 

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика