1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Ироқ шимолидаги кучли ёғингарчиликда 8 киши ҳалок бўлди

Бир оилада 3 киши вафот этди, улар орасида ёш бола ҳам бор.

Ироқ шимолидаги кучли ёғингарчиликда 8 киши ҳалок бўлди

 

Эрбил вилоятидаги Дарату, Қуштапа, Шамамк, Рошинбири ва Баҳрка туманлари ёмон об-ҳаводан энг кўп зарар кўрган.

 

Оқибатда турар-жой бинолари сув остида қолди. Ижтимоий тармоқларда сув босган кўчалар, вайрон бўлган бинолар ва машиналар акс этган кадрлар пайдо бўлмоқда.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, сел 8 кишининг ҳаётига зомин бўлган. Шунингдек, 7 киши сел, 1 киши яшин уриши оқибатида вафот этган. Бир неча киши турли даражада жароҳат олган. 

 

Сув ҳали ҳам етиб бориши сабабли қурбонлар сони ортиши мумкин. Тошқинни назорат қилиш чоғида бир неча қутқарувчи жароҳатланган.

 

Курдистон Бош вазири Масрур Барзаний бу вазиятга қуйидагича баҳо берди:

 

“Мен ҳукумат идораларига жабрланган ҳудудларга зудлик билан ёрдам кўрсатиш ҳақида кўрсатма  бердим”.

 

Эрбил губернатори автомобиль эгаларини транспорт воситаларидан фойдаланмас, хусусан, автомобиль йўлларида ҳаракатланмасликка чақирган.

 

Яқин кунларда яна ёмғир ёғиши кутилмоқда. Бу вазият сезиларли даражада ёмонлашишини англатади.Эрбил вилоятида тез-тез кучли сув тошқинлари кузатилади.

 

Маълумот учун: октябрь ойи охирида, 2021 йилдаги биринчи кучли ёмғирдан кейин асосий магистралларни сув босди. 600 та уйга зарар етган.

 

Натижада, йўллар балчиққа ботган, сел машиналар ва автобусларни оқизиб кетган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ кучли ёмғир сабабли Туркиянинг айрим ҳудудларини сув босгани ҳамда Хитойда сув тошқинлари оқибатида 15 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика