Жаҳон

Хитойда сув тошқинлари оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Хитойнинг Шаньси провинциясида 15 киши сув тошқинида ҳалок бўлди, яна уч киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда Хитой ОАВ хабар бермоқда.

Хитойда сув тошқинлари оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

 

 

Кузги ёғингарчилик туфайли келиб чиққан сув тошқинидан 1,8 миллионга яқин одам зарар кўрди. 120 мингдан ортиқ фуқаро хавфсиз туманларга эвакуация қилинади. 37 мингдан ортиқ уй ва бинолар зарар кўрган ёки бутунлай вайрон бўлган. Табиий офатдан кўрилган тўғридан-тўғри иқтисодий зарар 770 миллион долларга баҳоланмоқда.

 

 

Қутқарувчилар бўлинмалари қум тўлдирилган қоплар ёрдамида соҳилларни мустаҳкамлашга уринмоқда. Аммо ёмғир тўхтамаётгани уларнинг ишини қийинлаштирмоқда.

 

Аввалроқ Туркиянинг шимоли-шарқидаги Ризо ва Артвин провинцияларида кучли ёмғир сув тошқинига сабаб бўлгани, АҚШнинг Теннесси штатидаги сув тошқинларида  20 дан зиёд киши, Афғонистонда сув тошқини оқибатида 150 киши ҳамда Покистонда кучли ёғингарчилик туфайли 18 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Шарофат Маҳмудова

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"