Ёнғин содир бўлган Ҳамданиядаги тўйхона эгаси Ироқ Курдистони хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсга олинди.
Ёқиб юборилган бинонинг эгаси Самир Сулаймон Каруме Раво Асони ҳибсга олишга ордер Ироқ Федерал Ички ишлар вазирлиги томонидан чиқарилган. Ордерни олгандан кейин тадбиркор қўлга олиниб, Ироқ федерал ҳукумати ички ишлар вазирлигига топширилди.
Тергов маълумотларига кўра, ёнғинга алоқадор бўлган яна 13 киши қўлга олинган. Улар орасида 10 нафар ишчи ва 3 нафар маросим иштирокчиси бўлган.
Ироқ ички ишлар вазири Абдел Амир аш-Шаммарийнинг сўзларига кўра, тергов натижалари 72 соат ичида эълон қилинади ва бепарволик учун айбдорларни жавобгарликка тортиш бўйича бош вазирга тақдим этилади.


