1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ироққа янги президент сайланди

Овоз беришда 329 депутатдан 269 нафари иштирок этган.

Ироққа янги президент сайланди

 

Ироқ  парламенти Абдул Латиф Рашидни мамлакатнинг янги президенти этиб сайлади. Бу ҳақда “AlJazeera” нашри ёзмоқда. 

 

Қайд этишича, овоз бериш мажлисида 329 депутатдан 269 нафари иштирок этган.

 

Парламент йиғилиши бошланиши арафасида  мамлакатда ракета ҳужумлари содир этилган, унда бир неча тинч аҳоли вакиллари ва хавфсизлик кучлари аъзолари яраланган.

 

Ироқ бу йил 7 февралдан 30 мартгача янги давлат раҳбарини сайлаш учун учта муваффақиятсиз уринишларни амалга оширган.

 

Шиа етакчиси Муқтада ас-Садр ўтган йили парламентдаги овоз беришда ғолиб бўлган, аммо ҳукумат тузиш учун етарлича қўллаб-қувватланмаганидан сўнг мамлакат бир неча ойлик сиёсий боши берк кўчага кириб қолганди.

 

Ас-Садр август ойида сиёсатни тарк этишини эълон қилган.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика