1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Ишлайдиган оналарга танаффус берилади

Уларга боласини овқатлантириши учун 1 соат вақт ажратилади.

Ишлайдиган оналарга танаффус берилади

 

2 ёшга тўлмаган болали аёлларга болани овқатлантириш учун (ўзига берилган дам олиш ва овқатланиш учун бериладиган танаффусдан ташқари) камида ҳар 3 соатда бир марта ҳар бири 30 минутдан кам бўлмаган танаффус берилади.

 

2 ёшга тўлмаган икки ва ундан кўп болали аёлларга танаффуснинг муддати камида 1 соат қилиб белгиланади.

 

Мазкур танаффуслар учун иш ҳақи камайтирилмайди.

 

Болали аёлнинг хоҳишига кўра танаффуслар дам олиш ва овқатланиш учун белгиланган танаффусга қўшиб берилиши ёки умумлаштирилиб, иш кунининг бошига ёки охирига кўчирилиб, иш куни шунга яраша қисқартирилиши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ меҳнат фаолиятида ҳам аёллар ҳуқуқи қатъиян ҳимоя остида эканлиги ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова тайёрлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика