Испанияда бу йил ёзда жазирама сабаб 4600 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш институтига таяниб, “Europa Press” нашри [https://korrespondent.net/world/4511952-v-yspanyy-letom-yz-za-zhary-pohybly-46-tysiachy-chelovek]хабар берди. Олимлар фикрича, июль ойида Испанияни қамраб олган жазирама тўлқинлари ўлимнинг сезиларли даражада ошишига олиб келган. Вафот этганлар, асосан, нафас сиқиши, юқори қон босими, офтоб уриши таъсири, юрак касалликлари билан боғлиқ ҳолатлар туфайли ҳаётдан кўз юмган. Юқори ҳарорат туфайли энг кўп ўлимлар Мадрид автоном жамиятида (1292), кейин Кастилия ва Леонда (576) ва Каталонияда (575) қайд этилган. Аввалроқ Испанияда қурғоқчилик туфайли тарихий обидалар пайдо бўлгани хабар қилинганди. Қадимги тош доира ва черков мамлакатдаги сув омборларида сув сатҳи кескин камайгани ортидан топилган.