1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Исроил Эроннинг ҳарбий базаларига зарба берди

У ерда портловчи моддалар сақлангани айтилмоқда.

Исроил Эроннинг ҳарбий базаларига зарба берди

Исроил сўнгги ҳужумда Эроннинг иккита ҳарбий базасига зарба берди. Бу ҳақида Associated Press нашри хабар берди.

 

Қайд этилишича, Исроил ҳужуми Парчин ҳарбий базаси яқинидаги объектларга зарар етказган. Эрон бу ерда ядро қуролини ишга тушириши мумкин бўлган портловчи моддаларни синовдан ўтказган.  

 

Хожир ҳарбий базаси яқинида ҳам вайроналар қайд этилган. Таҳлилчилар бу базада ер ости туннел тизими ва баллистик ракета ишлаб чиқариш қувватлари борлигини билдиришган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика