1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Исроил Ғазога ҳужум қилиб, ҲАМАСнинг юқори мартабали қўмондонини йўқ қилди

Исроил армиясининг Ғазо шаҳрига берган ҳужуми оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 25 нафар киши яраланди.

Исроил Ғазога ҳужум қилиб, ҲАМАСнинг юқори мартабали қўмондонини йўқ қилди

 


Исроил армияси 13 декабрь куни Ғазо шаҳрига ҳаво зарбаси берди. Ҳужум оқибатида камида 4 киши ҳалок бўлгани маълум қилинди. Қурбонлар орасида ҲАМАС ҳаракатининг юқори мартабали қўмондони Раид Саид ҳам бор.


Маълумотларга кўра, Раид Саид 2023 йилда бошланган урушни режалаштириш ва мувофиқлаштиришда иштирок этган асосий шахслардан бири ҳисобланган. Зарба аниқ разведка маълумотлари асосида амалга оширилгани қайд этилмоқда.


Ҳужум натижасида яна 25 нафар киши турли даражада тан жароҳатлари олган. Ҳозирда жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳудудда хавфсизлик кескинлашган бўлиб, томонлар ўртасидаги кескинлик янада ортиши мумкинлиги айтилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика