Душанбага ўтар кечаси Исроил Ғазо секторининг жанубидаги Рафаҳ шаҳри ва унинг атрофидаги ҳудудларига зарбалар берди. Бунинг оқибатида ҳалок бўлганлар сони 100 га етган бўлса, 230 дан ортиқ киши жароҳат олган.
Маҳаллий манбалар, Исроил армияси жанговар самолётлар ёрдамида 40 га яқин ҳаво ҳужумини уюштирганини ва жанговар кемалардан кўплаб нишонларни ўққа тутганини айтмоқда.
Исроил томон эса ўз баёнотида Ғазо жанубида "террор нишонларига бир қатор зарбалар" йўллаганини айтди, аммо қўшимча маълумот бермади.


