1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Дунё / 
  4. Исроил Сурияда ҳарбий операцияларни давом эттирмоқда

12:04 / 25.03.2025

319

Исроил Сурияда ҳарбий операцияларни давом эттирмоқда

Исроил Сурияда ҳарбий операцияларни давом эттирмоқда

Исроил Дамашқ, Сувейда ва Тадмор ҳудудларида зарбалар уюштирди.

 

Исроил Мудофаа армияси (ИДФ) Суриядаги иккита ҳарбий база – Тадмор ва Т4 ҳудудларидаги ҳарбий иншоотларга зарба берганини эълон қилди.

 

ИДФ матбуот хизмати берган маълумотга кўра, зарбалар Исроил хавфсизлигига таҳдид солувчи объектларга қаратилган бўлиб, армиянинг операциялари давом этмоқда.

 

Сўнгги ҳафталарда Исроил Суриядаги бир неча стратегик объектларга зарба берган. 22 март куни Исроил қўшинлари Суриядаги муҳим ҳарбий иншоотларни нишонга олди. Бундан олдин, 11 март куни Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Халхал авиабазасига ҳужум қилгани хабар қилинганди.

 

Шунингдек, 13 март куни ИДФ Дамашқда "Исломий жиҳод" (Россияда тақиқланган) ташкилотининг штабига зарба берганини тасдиқлади. Армия вакилларининг сўзларига кўра, ушбу штаб Исроилга қарши террорчилик ҳаракатларини мувофиқлаштириш учун ишлатилган.

 

Исроил армияси ҳарбий операциялар давом этаётганини ва мамлакат хавфсизлигига ҳар қандай таҳдид бартараф этилишини таъкидлади.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика