Жаҳон

Россияда янги тартиб: чет элликлар учун SIM-карта чекловлари кучайтирилди

1 июлдан бошлаб хорижликлар учун мобил алоқа хизматлари босқичма-босқич чекланади.

Россияда янги тартиб: чет элликлар учун SIM-карта чекловлари кучайтирилди

 

Россия Рақамли ривожланиш вазирлигининг маълум қилишича, 2025 йил бошидан кучга кирган янги тартибга мувофиқ, чет эллик фуқаролар ягона биометрик тизим (ЭБС)да рўйхатдан ўтган тақдирдагина алоқа операторлари билан мобил алоқа бўйича шартнома тузишлари мумкин. 1 июлдан бошлаб эса бу талабни бажармаган хорижликлар учун мобил алоқа хизматлари босқичма-босқич чекланади.

 

Ушбу янги қоидалар асосида, 2024 йил 1 июлга қадар биометрик маълумотларини топширмаган чет элликларнинг фаол телефон рақамлари аввал халқаро ва шаҳарлараро қўнғироқлар, шунингдек интернет тезлигининг пасайтирилиши орқали чекланади. 30 кун ичида биометрик рўйхатдан ўтилмаса, уларнинг рақамлари тўлиқ блокланади. Узоқ вақт давомида (3 ойдан ортиқ) фаолсиз қолган рақамлар эса дарҳол ўчирилади.

 

Вазирлик маълумотларига кўра, ҳозиргача икки миллиондан ортиқ чет эл фуқаролари ЭБС тизимида рўйхатдан ўтган ва янги қоидаларга мувофиқ сим-карталар сотиб олган.

 

Бу чоралар, ҳукуматнинг тушунтиришича, Россияда ноқонуний “кулранг сим-карталар” савдосига чек қўйиш ва хавфсизликни ошириш мақсадида жорий этилган.

custom img

Ҳиндистондаги сув тошқинлари оқибатида 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Табиий офатдан 1800 дан ортиқ қишлоқдаги 900 мингга яқин аҳоли жабр кўрган.

custom img

Қизил денгизда танкерларга қилинган ҳужумлардан сўнг нефть нархи 100 доллардан ошди

Трамп ҳусийлар ҳужуми такрорланса, Эронга "ҳарбий жазо" бериш билан таҳдид қилди.

custom img

Ал-Ақсо масжидига 4 мингдан ортиқ исроиллик бостириб кирди

Уларнинг орасида Итамар Бен-Гвир ҳам бўлган. Исроилликлар Тиша БЪАв байрами муносабати билан мажмуга кириб, Талмуд маросимларини ўтказиб, ибодат қилган.

custom img

Келишув бўлмаса, йўқотишлар янада кучаяди — Рубио

АҚШ Давлат котибининг айтишича, Теҳрон АҚШ билан келишувга эришмагунча иқтисодий ва ҳарбий йўқотишлари ортишда давом этади.

custom img

Қирғизистон Wildberries омборларига ҳужумлардан сўнг ўз фуқароларига огоҳлантириш берди

Ҳужумларда зарар кўрган омборлардаги қирғиз тадбиркорларига тегишли маҳсулотлар инвентаризация қилинмоқда.

custom img

Афғонистондаги сув тошқинларида 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида ўнлаб одамлар жароҳатланган, яна кўплаб фуқаролар бедарак йўқолган.

custom img

Францияда рекорд даражадаги жазирама оқибатида 5 764 киши вафот этди

Мутахассислар бундай кўрсаткич 2003 йилдан буён кузатилган энг оғир иссиқ тўлқинларидан бири эканини қайд этди.

custom img

Перуда ёнғин оқибатида бир оиланинг 10 аъзоси ҳалок бўлди

Марҳумларнинг яқинлари фожиадан бир ой аввал оилага товламачилик таҳдидлари бўлганини билдириб, ёнғин қасддан уюштирилган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"