1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

“Исроил томонидан Сурияга таҳдидлар давом этмоқда”

Аҳмад аш-Шараа БМТ минбарида нутқ сўзлаб, Исроил мамлакатни янги можароларга тортишга уринаётгани ҳақида гапирди.

“Исроил томонидан Сурияга таҳдидлар давом этмоқда”

Суриянинг муваққат президенти Аҳмад аш-Шараа БМТ Бош Ассамблеяси минбаридан нутқ сўзлаб, Исроил мамлакатни янги можароларга тортишга уринаётганини маълум қилди.

 

“Сурия 60 йилдан бери босим остида. Халқ йиллар давомида азоб-уқубат ва етишмовчиликларга дуч келди. Ўз ҳуқуқини талаб қилганларда эса ўлим хавфи бўлди. Исроил бугунги ўтиш давридан фойдаланиб, мамлакатимизни яна можарога тортиши мумкин. Бунинг оқибатини ҳеч ким олдиндан айта олмайди”, — деди у.

 

Аш-Шараа Сурия муаммосини мулоқот ва дипломатия орқали ҳал қилиш зарурлигини таъкидлаб, халқаро ҳамжамиятни Дамашқни қўллаб-қувватлашга чақирди. У миллий диалог бошланганини, технократлар ҳукуматини тузганини ва қуроллар давлат назоратида бўлишига асосланган фуқаролик ҳамда ҳарбий институтлар қайта ташкил этилганини қайд этди.

 

Шунингдек, Аш-Шараа Асад режими даврида жорий этилган санкцияларни бекор қилишни талаб қилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика