Американинг “Lockheed Martin”компанияси Исроилнинг давлат мудофаа компанияси билан ҳамкорликда юқори энергияли лазерли жанговар тизимни ишлаб чиқиш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда “Sinxua” нашри ёзмоқда.
Маълумотларга кўра, иккала давлат бу тизимни лойиҳалаштириб, уни синовдан ўтказади ва ишлаб чиқаради. Исроил Мудофаа вазирлигининг “Ирон Беам” лазерли ҳимоя тизими бунга асос бўлиб хизмат қилади.
100 киловатт қувватга эга “Iron Beam” юқори энергияли лазер ёрдамида нишонларга тўғридан-тўғри зарба бериш орқали ракеталар, миналар, дронлар ва бошқа таҳдидларга қарши ҳаракат қилади.