Жорий йилнинг 29 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Истанбулда содир бўлган кучли шамол натижасида кўп қаватли уйлардан бирининг том қисмида яшаётган ўзбек оиласининг 3 аъзосини том босиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Кўп қаватли уйнинг том қисми қулашига кучли шамол сабаб бўлган.
Маълум бўлишича, жабрланганларнинг бир нафари воқеа жойида, яна бири олган тан жароҳатлари сабаб комага тушиб қолган ва 21 декабрь куни ҳаётдан кўз юмган. Бахтсиз ҳодиса туфайли ҳалок бўлганларнинг ҳар иккиси ҳам ўзбекистонлик аёллар бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Россияда Ўзбекистон фуқаролари номаълум моддадан заҳарланиб, вафот этгани ва уларнинг шахсига аниқлик киритилгани ҳақида хабар берилганди.


