Жаҳон

Россияда ўзбекистонлик фуқаролар номаълум моддадан заҳарланди

Россия пойтахти Москвада жойлашган мигрантлар учун мўлжалланган ётоқхонада бир нечта мигрант ноодатий шароитда заҳарланди. Бу ҳақда “Mash” хабар берди.

Россияда ўзбекистонлик фуқаролар номаълум моддадан заҳарланди

 

 

Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида 1 киши вафот этган, 3 киши касалхонага ётқизилган. Таъкидланишича, хостел эгасига мигрантларнинг ўзини ёмон ҳис қилаётгани ҳақида ўша ерда яшовчилардан бири маълум қилган. Шундан сўнг маъмурият эгаси воқеа жойига етиб келган. Эшик қўнғироғи босилганда, ҳеч ким очмаган. Оқибатда эшикни бузиб, ичкарига киришган.

 

Хонада ўзбекистонлик фуқаролар ҳушсиз ҳолатда топилган. Воқеа жойига етиб келган тез ёрдам машинаси 3 кишини қутқаришга муваффақ бўлган. Аммо 1 кишини қутқариб қолишнинг имкони бўлмаган. Касалхонага ётқизилган 3 нафар  фуқароларнинг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.

 

Қайд этилишича, воқеа содир бўлган хонадонда заҳарланиш билан боғлиқ ҳоалтларга далил бўладиган бирор бир буюм топилмаган.

 

Аввалроқ Германияда 7 киши номаълум моддадан заҳарлангани ва Толяттидаги хостелда 23 нафар Ўзбекистон фуқароси заҳарлангани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

custom img

Эрон президенти истеъфога чиқадими?

Мамлакат расмийлари Масуд Пезешкианнинг истеъфоси ҳақида тарқалган хабарларга изоҳ берди.

custom img

Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги собиқ элчисининг қизи ҳибсга олинди

Меэрим Узоқбоева давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнлари билан боғлиқ коррупцияда гумонланмоқда.

custom img

Эрон АҚШ билан фойдали келишув тузишга тайёр — Трамп

АҚШ президенти музокараларга ички сиёсий босимлар таъсир кўрсатаётганини айтиб, демократлар ва республикачиларни танқид қилди.

custom img

Трамп озиши керак — шифокор

АҚШ президенти Доналд Трумпнинг соғлиғи ҳақидаги тиббий хулоса эълон қилинди.

custom img

Россияда 5 ёшли қизни зўрламоқчи бўлган педофилни болалар тўхтатиб қолди

44 ёшли эркак судда айбини тан олиб, ўзига нисбатан уй қамоғи қўлланишини сўраган.

custom img

АҚШ Исроил ва Ливанга янги сулҳ ташаббусини таклиф қилди

Таклифга кўра, Ҳизбуллоҳ ҳужумларни тўхтатади, Исроил эса можаронинг кенгайишидан тийилади.

custom img

АҚШда юқори малакали мутахассислар учун “Грин карта” жараёни енгиллаштирилди

Эндиликда мутахассислар ариза топшириш учун мамлакатни тарк этишга мажбур бўлмайди.

custom img

Францияда Чемпионлар лигаси финалидан кейинги тартибсизликлар сабаб юзлаб одамлар ҳибсга олинди

Футбол мухлислари ва полиция ўртасидаги тўқнашувларда жами 219 киши жароҳатланган. Улардан саккиз нафари оғир аҳволда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"