1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Истанбулда кучли зилзила бўлиши мумкин

Бу ҳақда сейсмологлар огоҳлантирди.

Истанбулда кучли зилзила бўлиши мумкин

 

Туркияда кучли зилзила содир бўлиши хавфи мавжуд, бу 25 миллион нафардан ортиқ одамга таъсир қилиши мумкин, деди Истанбул шаҳар мериясининг зилзилалар бўйича олимлар кенгаши аъзоси Халук Эйидўғон.

 

Прогнозларга кўра, Мармара денгизида ёриқ фаоллашса, кучли зилзила содир бўлади. 2030 йилга бориб бундай зилзила эҳтимоли тахминан 50 фоизни ташкил этади, 2000 йиллик зилзилани ўрганиш асосида шундай хулосага келинган.

 

“Бу минтақа тарихи ва геофизик ҳамда сейсмик тадқиқотлар натижалари таҳлили”, — деди эксперт.

 

Унинг сўзларига кўра, зилзила аҳоли сони 25 миллион кишидан ошган етти вилоятга таъсир қилади ва ҳодисанинг иқтисодий оқибатларини бутун Туркия сезади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика