1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Истеъмолчилар сувдан 1,36 триллион сўм қарз бўлган

Қарздорлик миқдори энг юқори бўлган ҳудудлар номи маълум қилинди.

Истеъмолчилар сувдан 1,36 триллион сўм қарз бўлган

 

АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзсувтаъминот" АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродовнинг маълум қилишича, жисмоний истеъмолчиларнинг қарздорлиги 1,13 триллион сўмни ташкил этса, 224 миллиард сўмлик қарздорлик юридик истеъмолчиларнинг ҳиссасига тўғри келмоқда

 

Қарздорлик миқдори энг юқори бўлган ҳудудлар:

 

Тошкент шаҳри– 256 миллиард сўм;

Андижон вилояти – 153 миллиард сўм;

Тошкент вилояти – 147 миллиард сўм.

 

Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ичимлик ва оқова сув тармоқларига 407 та ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, унинг натижасида жами 3,9 миллиард сўмлик зарар етказилган.

 

Қонунчилигимизга киритилган ўзгаришларга кўра энергия ресурслари, жумладан ичимлик ва оқова сув тармоқларига фойда олиш мақсадида ноқонуний уланиш жиноят деб қаралмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика