1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Италияга ноқонуний муҳожирларнинг янги оқими кела бошлади

Бир кун ичида 3000 дан ортиқ одам етиб келгани айтилмоқда.

Италияга ноқонуний муҳожирларнинг янги оқими кела бошлади

 

Ўртаер денгизи орқали Италияга ноқонуний муҳожирларнинг янги оқими кела бошлади, дея хабар бермоқда АNSА агентлиги.

 

Ўтган жума ва шанба кунлари Лампедуза қирғоғида ўнлаб кема ва қайиқлар тўхтаган. Уларнинг деярли барчаси Туниснинг Сфакс шаҳридан келган. Бир кун ичида оролга 3000 дан ортиқ одам етиб келгани айтилмоқда.

 

Маҳаллий ҳокимият муҳожирларнинг аксариятини Сицилиядаги Порто Эмпедокле коммунасига олиб келиш учун паром билан ташишни ташкил қилишни бошлади.

 

Аввалроқ Тунис қирғоқларида қочқинларни олиб кетаётган кема чўкиб кетганди.

 

Эслатиб ўтамиз, Италиянинг Кутро шаҳрида минглаб одамлар юриш қилиб, кема ҳалокатида ҳалок бўлган 75 нафар муҳожирни хотирлашди. Италия жанубидаги Кротоне шаҳрида кема ҳалокати оқибатида ноқонуний муҳожирлар ҳалок бўлди.

 

Халқаро миграция агентлиги ҳисоб-китобларига кўра, йил бошидан буён Европага борадиган ушбу йўлда 300 га яқин одам чўкиб кетган ёки бедарак йўқолган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика