1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ихтисослаштирилган мактабларга имтиҳонлар 3 июлдан бошланади

Имтиҳонлар 6 кун давомида ва 3 сменада ўтказилади.

Ихтисослаштирилган мактабларга имтиҳонлар 3 июлдан бошланади

 

Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида янги ташкил этилган ихтисослаштирилган мактабларга саралаш имтиҳонлари 3 июлдан бошланиб, 6 кун давом этади. Бу ҳақда Президент таълим муассасалари агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича,  имтиҳонлар 3 сменада (08:00, 13:00, 18:00 да) бўлиб ўтади. Унга белгиланган вақтдан 1,5 соат олдин келиш керак.


“Имтиҳон жойи ва бошқа зарурий маълумотларни “Шахсий кабинет” орқали олишни унутманг. Талабгорлар туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ва рухсатнома билан келишлари керак”, — дейилади хабарда.

 

Синфлар кесимида имтиҳон фанлари қуйидагича ўтказилади:
– математика, инглиз тили – 5–6-синф аниқ фанлар;
– математика, инглиз тили, физика – 7–11-синф аниқ фанлар;ъ
– биология, инглиз тили – 7-синфлар табиий фанлар;
– биология, инглиз тили, кимё табиий фанлар йўналишида – 7-синфдан юқори синф табиий фанлар йўналиши.

 

Тест саволлари мактаб дарсликлари бўйича тузилган. Имтиҳонда ўқувчининг асосан мантиқий фикрлаш қобилиятлари текширилади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика