1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Жаҳон банки билан ҳамкорликда Тошкентда замонавий ҳаво сифати лабораторияси яратиш режалаштирилмоқда

Учрашувда экологик ислоҳотлар, иқлим мажбуриятлари ва пойтахт ҳавосини яхшилаш бўйича қўшма лойиҳалар муҳокама қилинди.

Жаҳон банки билан ҳамкорликда Тошкентда замонавий ҳаво сифати лабораторияси яратиш режалаштирилмоқда

Тошкент шаҳрида Президент маслаҳатчиси — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Самеҳ Ваҳба билан учрашди. Томонлар экология, иқлим сиёсати ва барқарор ривожланиш бўйича стратегик ҳамкорликни кучайтириш масалаларини муҳокама қилди. Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги экологик ислоҳотларни қўллаб-қувватлашдаги фаол роли алоҳида эътироф этилди.

 

Музокаралар давомида Ўзбекистоннинг янгиланган иқлим мажбуриятлари — 2035 йилгача иссиқхона газлари ташламаларини 50 фоизга қисқартириш ва 2060 йилга қадар углерод нейтраллигига эришиш режалари кўриб чиқилди. Шунингдек, пойтахтдаги ҳаво сифати, хусусан ПМ2.5 кўрсаткичларининг юқорилиги муҳокама қилиниб, саноат объектларида тозалаш тизимларини модернизация қилиш ва мониторингни кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

 

Ўзбекистон томонидан илгари сурилган муҳим таклиф — Марказий Осиёда биринчи замонавий ҳаво сифати лабораториясини “Греэн Университй” базасида ташкил этиш бўлди. Тахминий қиймати 1 миллион доллар бўлган ушбу лойиҳа ифлослантирувчи моддаларнинг чуқур таҳлили ва соғлиқни сақлаш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқишга хизмат қилади. Томонлар қўшма таълим дастурлари, инновацияларни жорий этиш ҳамда “Греэн Университй”ни минтақавий илмий марказга айлантириш имкониятларини ҳам муҳокама қилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика