1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Жаҳон чемпионатининг илк ғолиблари аниқланди

Тошкентда старт олган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида илк ғолиблар маълум бўлди.

Жаҳон чемпионатининг илк ғолиблари аниқланди


Тошкентда старт олган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида илк ғолиблар маълум бўлди.
Кеча ўйналган илк медаллар жамланмаси эркаклар ўртасида -55 кг вазн тоифасида ўз эгаларини топди.
Даст кўтариш машқида қозоғистонлик Арли Чонтей 118 кг тошни ўзига бўйсундирган ҳолда кичик олтин медалга сазовор бўлди. Ушбу йўналишда Таиланд вакили Тада Самбонуан 115 кг натижа билан 2-ўринни эгаллади.


Силтаб кўтариш машқлари эса ўта муросасиз кечди. Мазкур йўналишда Қозоғистон ва Таиланд вакиллари ўртасидаги баҳсга болгариялик Ангел Русев ҳам қўшилди. Якунда айнан булғор спортчиси 144 кг натижа билан энг яхши кўрсаткични қайд этди.
Бироқ, Русев даст кўтариш машқида анча паст натижа қайд этганлиги боис иккикурашда бор-йўғи 3-ўринни эгаллади ва катта бронза медалига лойиқ кўрилди.

Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати.
Эркаклар, -55 кг:
1. Арли Чонтей (Қозоғистон) – 260 кг (118+142)
2. Тада Самбонуан (Таиланд) – 256 кг (115+141)
3. Ангел Русев (Болгария) – 254 кг (110+144).

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика