Бугун Хитойнинг Яньлин шаҳрида дунёнинг қирқдан зиёд мамлакатларидан келган давлат арбоблари, таниқли компания эгалари, олимлар иштирокида камбағалликни қисқартириш масаласига бағишланган форум бўлиб ўтмоқда. Унинг доирасида Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Қўчқоров ШҲТдаги қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик Хитой қўмитасининг раиси Шэн Юэюэ хоним билан учрашди.
Мулоқот чоғида Шэн Юэюэ Ўзбекистон Президентининг Хитойга давлат ташрифи ва “Хитой – Марказий Осиё” саммитидаги иштироки чоғида ўзаро ҳамкорлик борасида билдирган фикрлари ҳамда муносабатларни мустаҳкамлаш юзасидан киритган таклифларини юқори баҳолади.
Учрашув чоғида икки мамлакат муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.


