1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб / 
  4. «Жаноб президент, ҳаммаси зўр, "есть" қиламиз» деманглар!»

07:02 / 13.05.2022

2.6k

«Жаноб президент, ҳаммаси зўр, "есть" қиламиз» деманглар!»

«Жаноб президент, ҳаммаси зўр, "есть" қиламиз» деманглар!»

Президент Шавкат Мирзиёев айни пайтда Фарғонада танқидий йиғилиш ўтказмоқда.

 

Давлат раҳбари бугун мазкур вилоятдаги  йиғилишда очиқ гаплашилишини айтди. Бу ҳақда daryo.uz мухбири хабар қилди

 

«Менга аниқ савол қўйинглар, саволга бугун бўлмаса ҳам эртага жавоб бераман. «Жаноб президент, ҳаммаси зўр, ест қиламиз» деманглар, савол беринглар. Мен Фарғонадан жуда кўп нарса кутяпман», — дейди Шавкат Мирзиёев.

 

«Барча амалдорлар — халқ хизматкорлари. Буни ҳамма тушуниши керак. Тушунмаган инсон сиёсатимизга хиёнат қилган бўлади. Айрим амалдорлар тушунмаяпти ҳали ҳам бу нарсани», — дейди давлат раҳбари.

 

Президент айрим ҳокимлар йиллар давомида ер сотиш билан шуғулланиб келганини айтди.

 

«Энди ҳокимларни савдо соҳасига чиқаряпман. Шунда ҳам бу ҳолатлар бўляпти. Фарғона вилояти ҳокимининг имзосигача ўхшатиб, ер олиш бўйича қарорни чиқартириб олган ҳолат ҳам бўлди. Хайрулла Бозоров эса «бу ерни мен бермаганман», деяпти. Ўзи шу имзони ўхшатишни ҳам ҳокимликда ишлайдиган одам қилган. Кичкина лавозимда ишлайди, бир бюрократ ўзи. Ҳайрон қолади киши», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика