1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Жанубий Африка: шифохона яқинида ёқилғи юк машинаси портлаб кетди

Ҳодиса оқибатида 30 га яқин одам жароҳатлангани айтилмоқда.

Жанубий Африка: шифохона яқинида ёқилғи юк машинаси портлаб кетди

 

Жанубий Африкада 60 минг литр суюлтирилган углеводород газини олиб кетаётган юк машинаси портлаб кетди. Камида 15 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар жароҳатланди.

 

Воқеа Йоханнесбургдан 20 километр узоқликдаги Боксбург турар-жой массивида юз берган. Юк машинаси паст кўприк остида қолиб кетган ва ёнғинга ишқаланиш сабаб бўлган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Яқин атрофдаги темир йўл рельслари бутунлай вайрон бўлган, бинолар, жумладан, касалхона биноси шикастланган.

 

Беморларни эвакуация қилиш тўғри келди. Ҳалок бўлганлар орасида ушбу тиббиёт муассасасининг бир нечта ходимлари бор. 24 нафар бемор ва 13 нафар тиббиёт ходими жиддий куйган, касалхонага кираверишда ва автотураргоҳда бошқа одамлар тан жароҳати олган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика