1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Жанубий Африкада тўғон бузилиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Воқеа ташландиқ олмос конида содир бўлган.

Жанубий Африкада тўғон бузилиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

 

Жанубий Африка Республикасининг Фри-Стейт провинциясида шахта сув омборининг сув тўғони бузилиб, уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Анадолу агентлиги хабар берди. 

 

SABC маълумотларига кўра, воқеа Ягерсфонтейн яқинидаги ташландиқ олмос конида содир бўлган. Тўрт киши бедарак йўқолган.

 

Маҳаллий ҳукуматлар Чарлсвил қишлоғи ва унинг атрофида катта зарар кўрганини маълум қилди. Кўп оилалар уйларини ташлаб кетишди.

 

Фри-Стейт провинциясининг бош вазири Сиси Нтомбеланинг айтишича, тўғон бузилиши оқибатида камида 35 киши, жумладан, ҳомиладор аёл жароҳатланган.

 

Ҳодиса содир бўлган ҳудудда электр энергияси узилган, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика