1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Жанубий Корея Ўзбекистонга жанговар самолётлар ва ўзиюрар гаубицалар етказиб бериши мумкин

Жанубий Корея Мудофаа вазири ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турибди.

Жанубий Корея Ўзбекистонга жанговар самолётлар ва ўзиюрар гаубицалар етказиб бериши мумкин

 

Мудофа вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов расмий ташриф билан келган Корея Республикаси мудофаа вазири Ли Жонг Суп бошчилигидаги делегацияни қабул қилган.

 

Учрашувда икки давлат мудофаа вазирлари ҳарбий соҳада эришилган ютуқлар ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган масалалар борасида ҳамкорликни давом эттиришда истиқболлари ҳақида суҳбатлашган.
 

Шунингдек, The Korea Heraldʼнинг ҳукуматдаги манбаларга таяниб ёзишича, Жанубий Корея Ўзбекистонга Korea Aerospace Industries томонидан ишлаб чиқарилган FA-50 енгил жанговар самолётларини экспорт қилмоқчи, шунингдек, бошқа маҳаллий қуролларни, жумладан K9 ўзиюрар гаубицасини етказиб бериш имкониятларини ўрганмоқда.

 

Мудофаа вазирининг Ўзбекистонга сафари ушбу мамлакатда потенциал қурол савдосига замин яратиш ва янги бозорга кириш учун катализатор вазифасини бажараши мумкин, дея таъкидлаган Жанубий Корея ҳукуматидаги манбалар нашрга.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика